Сурия қуролли кучлари бош қўмондонлиги ўт очишни тўхтатиш тартиби амал қиладиган муддат тугаганини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Сулҳ тартиби қон тўкилишини тўхтатиш учун реал имконият тақдим этади деб ўйлаган эдик, аммо террорчилар отрядлари ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувнинг бирорта пунктига ҳам риоя этмади, улар томонидан йўл қўйилган қоидабузарликлар сони 300 дан ошди», — дейилади қўмондонлик баёнотида.
Айтилишича, Сурия армияси тартибга амал қилиниши учун қўлидан келган барча ишни қилди ва террорчи гуруҳларнинг қоидабузарликларига қарши туришда «юқори матонат» кўрсатди.
Қўмондонликнинг фикрича, террорчилар тинчлик режимидан жангариларни қайта гуруҳлаш ва ҳужумларни давом эттириш мақсадида қурол-яроғ тўплашда фойдаланди.
Сулҳ тартиби 12 сентябрь куни амалга кирган эди.
Изоҳ (0)