Англия чемпионати 5-турида «Манчестер Юнайтед» сафарда «Уотфорд» меҳмони бўлиб, 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу «МЮ»нинг сўнгги саккиз кун ичида кетма-кет учинчи мағлубияти бўлди.
«Sports.ru»нинг хабар беришича, навбатдаги омадсизликдан сўнг манкунианлар бош мураббийи Жозе Моуриньо Манчестерга клуб автобусида эмас, балки поездда қайтишга қарор қилди.
Хабарда қайд этилишича, шу тариқа португалиялик мутахассис бўлажак ўйинлар ҳақида кўпроқ фикр юритишни истаган.
Уотфорддаги поезд бекатида «МЮ» футболчиларини кўриб ҳайратланган мухлислар улар билан суратга тушиб, дастхат олди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)