Буюк Британия қироллик ҳарбий-ҳаво кучлари халқаро аксилтеррор коалициянинг суриялик ҳарбийларнинг ҳалокатига олиб келган операциясида иштирок этган эди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги баёнот берди, деб маълум қилади «Интерфакс».
«Лондон Буюк Британия Суриядаги, Дайр аз-Заврдан шимолроқдаги авиазарбаларда иштирок этганини тан олади, ва биз коалиция тафтиши билан тўлиқ ҳамкорлик қиламиз», — деди вазир.
Илгарироқ Австралия ва Дания ҳарбийлари ҳам Сурия армиясига уюштирилган ҳужумга алоқадорлигини тан олган эди. Ўз навбатида, АҚШ бўлиб ўтган воқеалардан афсусдалигини билдирди.
Изоҳ (0)