АҚШнинг Оклахома штатида инсоният томонидан қайд қилинган энг узун яшин кузатилди. Яшин зарби 321 километрга, штатнинг бир бурчагидан наригисигача чўзилди, деб хабар беради «Корреспондент.net» Science Alert’га асосланган ҳолда.
Ҳозиргача энг узун яшин зарби 2012 йилда Францияда қайд қилинган деб ҳисобланарди. 7,74 секунд давом этган яшиннинг узунлиги 200 километрни ташкил қилган эди.
Илгари олимлар яшин момақалдироқ жабҳасининг 32 километридан ортиқ масофага чўзилмайди, деб ҳисоблар эди. Аммо охирги кузатувлар бу қарашларни рад этди.
Изоҳ (0)