Футбол бўйича Англия Премьер-Лигасида 5-турнинг 17 сентябрь санасидан жой олган ўйинлари ўз якунига етди.
Мамлакатнинг амалдаги чемпиони ҳисобланган «Лестер» унда йирик ғалабага эга чиқди. «Бёрнли»га қарши беллашувда жазоирлик футболчи Ислам Слимани қаҳрамонлик кўрсатиб, иккита гол уришга муваффақ бўлди.
Чемпионлар Лигасини Хосеп Гвардиола бошқарувида йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлаган «Манчестер Сити», АПЛнинг янги мавсумида иккинчи йирик ғалабасини тантана қилди. «Шаҳарликлар» бу сафар «Борнмут» клубига имконият қолдирмади.
Куннинг энг қизиқарли ўйинида «Арсенал» сафардан йирик ғалаба билан қайтди. Беллашувда Алексис Санчес пенальтидан гол ура олмаганига қарамай, ўйин қаҳрамонига айланди. Шунингдек, «Халл Сити» футболчиси майдондан четлатилди.
Рональд Куман билан шартнома имзолангач, мавсумнинг дастлабки тўрт турида мағлубият нима эканини билмаган «Эвертон», энди тўртинчи ғалабасини қўлга киритди ва турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди.
Англия Премьер-Лигаси 5-тур беллашувлари 17 сентябрь, шанба
Изоҳ (0)