Колумбияда бўлиб ўтаётган футзал бўйича Жаҳон Чемпионатининг «А» гуруҳи ўйинларига якун ясалди.
Хосе Мария Мендес бошчилигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси гуруҳнинг сўнгги ўйинида Португалияга қарши саф тортиб, 1:5 ҳисобида зафар қучди.
Ўзбекистон дарвозасини уч бор аниқ нишонга олган Рикардиньо, ўз дарвозасига 1 та автогол муаллифига айланди.
3 та турда 1 очкога эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси «А» гуруҳини сўнгги ўринда якунлади ва мундиал билан гуруҳ босқичидаёқ хайрлашди.
Панама ва Колумбия ўртасидаги иккинчи беллашувда мезбонларнинг қўли баланд келди — 4:3.
Жаҳон Чемпионати—2016 3-тур беллашувлари 17 сентябрь, шанба
Изоҳ (0)