Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасида 16 сентябрь куни 22-тур беллашувлари старт олди.
Олий Лигада жон сақлаб қолиш учун кураш олиб бораётган Тошкентнинг «Обод» клуби «Навбаҳор»ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида зафар қучди ва очколари сонини 15 тага етказиб олди. Натижада 14 очкога эга бўлган «Қўқон—1912» жамоаси охирги ўринга тушиб кетди.
Куннинг иккинчи ўйини Муборакда ўтиб, «Машъал»га қарши ўйиннинг сўнгги сонияларида жиззахлик футболчилар мағлубиятдан қутулиб қолди.
22-турнинг қолган 6 беллашуви 17 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Олий Лигаси 22-тур беллашувлари 16 сентябрь, жума
«Машъал» — «Сўғдиёна» 1:1
Голлар: Кенжа Тўраев, 55 (1:0). Ихтиёр Тошпўлатов, 90+2 (1:1).«Обод» — «Навбаҳор» 3:0
Голлар: Темур Ҳакимов, 5 (1:0). Шоҳруз Норхонов, 69-пен (2:0). Шоҳруз Норхонов, 88 (3:0).17 сентябрь, шанба«Пахтакор» — «Бунёдкор»«Бухоро» — «Қизилқум»«Олмалиқ» — «Локомотив»«Шўртан» — «Нефтчи»«Қўқон—1912» — «Металлург»«Андижон» — «Насаф»
Изоҳ (0)