17 сентябрь, шанба куни Тошкентда Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг VI-пленуми бўлиб ўтди. Унда 4 декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловида партия иштироки масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Пленумда партиянинг навбатдаги VIII-қурултойида Сиёсий кенгаш раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Адолат» фракцияси раҳбари Наримон Мажидович Умаров номзоди илгари сурилиши тасдиқланди.
Партия Сиёсий кенгаши пленумида сўзга чиққанлар бўлғуси Президентликка номзоднинг зарур ҳаётий тажрибага эгалиги, партия аъзолари ўртасида ҳурмат-эътибор қозонгани ва сайловда иштирок этиш учун муносиб номзод эканини таъкидлаб ўтди.
Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг VIII-қурултойи 15 октябрда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)