16 сентябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистон Президентлигига дастлабки номзодлар: «Миллий тикланиш»дан Сарвар Отамуродовни, «ЎзЛиДеП»дан эса Шавкат Мирзиёевни номзод сифатида илгари суришмоқчи.
2. Тошкентдаги Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишувида янги кўприк қурилиши бошланди. Шаҳар ҳокимлиги йўл ҳаракатида юзага келиши мумкин бўлган чекланишлар ҳамда тирбандликлар ҳақида огоҳлантирди ва ноқулайликлар учун олдиндан узр сўради.
3. Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов соғлиғини тиклаш учун АҚШга учиб кетгани маълум қилинди. Абдулла Орипов соғлиғини тиклаш ва янада мустаҳкамлаш учун АҚШга учиб кетган.
4. iPhone 7 тақдимотидан кейин Ўзбекистонда аввалги iPhone’лар 10 фоизгача арзонлашди. Янги iPhone 7 ва 7 Plus смартфонлари АҚШ ва яна ўнлаб мамлакатларда 16 сентябрдан сотувга чиқади.
5. Америка ҳукумати Samsung Galaxy Note 7’ни қайтариб олишни талаб қилди. Истеъмолчилар 2016 йил 15 сентябргача сотиб олинган Galaxy Note 7 қурилмаларидан фойдаланишни зудлик билан тўхтатиши ва қувватини ўчириб қўйиши керак.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)