17 сентябрь куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси (ЎзХДП) Марказий Кенгашининг навбатдаги VI пленуми бўлиб ўтди. Партия матбуот хизмати хабарига кўра, унда 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президент сайловига тайёргарлик кўриш юзасидан қилинадиган ишлар ва вазифалар белгилаб олинди.
Пленумда 14 октябрь куни чақириладиган ЎзХДПнинг Х қурултойида партия электорати, тарафдор ва фаоллари томонидан тавсия этилган ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси, партия фракцияси раҳбари Ҳотамжон Кетмоновни ЎзХДПдан Ўзбекистон Президентлигига номзод сифатида партиянинг Қурултойида кўриб чиқиш учун номзод сифатида кўрсатилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)