«Ангрен—Поп» электрлаштирилган темир йўли бўйлаб 20 сентябрдан «Андижон—Бухоро—Андижон» йўловчи поезди қатнови бошланади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Рейслар ҳафтада бир марта амалга оширилади. Поезд Андижондан 20 сентябрь, соат 14:30 да жўнаб, Бухорога эртасига 6:30 да етиб боради. Шу куни 22:30 да эса ортига қайтади.
Поезд Марғилон, Қўқон, Поп, Орзу, Тошкент, Гулистон, Жиззах, Самарқанд ва Навоий бекатларида тўхтаб ўтади.
Изоҳ (0)