Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп 14 сентябрь, чоршанба куни Dr.Oz Show теледастурини суратга олиш жараёнида ўзининг охирги тиббий текшируви хулосаларини тақдим этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Хулосалар мазмуни тиббий дастур эфирга чиқадиган куни маълум бўлади. Трампнинг саломатлиги кўриги олдинроқ агар у сайловларда ғолиб чиқса, энг мустаҳкам соғликка эга президент бўлишини билдирган шифокор Гарольд Борнстейн томонидан ўтказилди.
Теледастурни суратга олиш жараёнида Трамп 15 фунтга (6,7 килограмм) озиш ниятида эканлигини маълум қилди ва ўзининг жисмоний машқлари ҳамда парҳезини муҳокама қилди. Соғлиқни сақлашга оид кенг доирадаги, жумладан, Зика вируси билан кураш масалаларини тилга олиб ўтди.
Трампнинг сайловолди штаби унинг саломатлиги ҳақидаги ҳужжатни 15 сентябрь, пайшанба куни тарқатишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)