Америка фуқаролик эркинликлари иттифоқи (ACLU) АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги собиқ ходими Эдвард Сноуденни афв этиш ҳақидаги петиция учун имзо йиғиш бўйича кампания бошлади, дея хабар бермоқда «РБК».
Активистлар баёнотида айтилишича, Америка ҳукумати Сноуденни жосуслик ҳақидаги акт доирасида айблаган, у эса Биринчи жаҳон уруши даврида қонуний тарзда қабул қилинган бўлиб, сирларни чет давлатларга сотиш ва уларни жамоатчилик манфаатларини ҳимоя қилувчи журналистларга топшириш ўртасидаги фарқларни келтириб ўтмайди.
Активистлар таъкидлашича, петиция жойланган портал 2017 йил январида Обама маъмуриятининг иш муддати тугагунига қадар ишлайди. Афв ҳақидаги арзномага бизнесмен Жорж Сорос, Apple корпорацияси асосчиларидан бири Стив Возняк, Википедия асосчиси Жимми Уэйлс, британиялик актёр Дэниел Рэдклиф ва бошқалар имзо қўйиб бўлди.
Эдвард Сноуденни афв этиш ҳақидаги кампания АҚШнинг амалдаги президенти Барак Обамага қаратилган бўлиб, сайловолди кампанияси якуний босқичга чиқиши фонида бошланди. У Обаманинг президентлик муддати тугаганидан кейин ҳам давом эттирилиш-эттирилмаслигига активистлар аниқлик киритмади.
Изоҳ (0)