Сентябрь ўртасида Хитойнинг Фучжоу шаҳри кўчалари бўйлаб Ой тасвири туширилган улкан шар думалаб кетди. Ҳодиса акс этган видео маҳаллий Weibo ижтимоий тармоғида жуда оммалашиб кетди, шарнинг ўзи эса мемга айланди, деб ёзади TJournal.
Таъкидланишича, ҳодиса Меранти тўфони туфайли юз берган, у 2016 йилда дунёда кузатилган энг кучли тўфон деб аталди.
Дастлаб шиширилган Ой Хитойда 15 сентябрь куни нишонланадиган Кузнинг ўртасига бағишланган инсталляция доирасида маҳаллий савдо маркази қаршисига жойлаштирилган эди.
Думалаб юрган шар акс этган видео Weibo ижтимоий тармоғида пайдо бўлгач, у оммабоп мемга айланди. Тармоқнинг кўпчилик фойдаланувчилари «сархуш» Ойни жонли қилиб тасвирлашга уринди.
Кўпларни инсталляциянинг яна бошқа иштирокчилари — шиширилган қуёнлар тақдири ҳам ташвишлантирди, улар, кейинчалик маълум бўлишича, ишчилар томонидан йиғиштириб олинган.
Изоҳ (0)