АҚШ Ироққа энг яқин вақтлар ичида гуманитар ёрдам сифатида 180 миллион доллар тақдим этади. Бу ҳақда расмий ташриф билан Ироқда бўлиб турган давлат котибининг биринчи ўринбосари Энтони Блинкен маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Блинкен Ироққа ташрифи чоғида Ироқ халқи учун 181 миллион доллардан ошиқ қўшимча гуманитар ёрдам берилишини, натижада 2014-молия йилидан буён ажратилган маблағлар ҳажми қарийб 1,1 миллиард долларга етишини маълум қилди.
Ушбу кўмак ироқликларга Мосулни ИШИД экетремистик гуруҳи террорчиларидан озод қилиш бўйича режалаштирилган ҳарбий операция туфайли ажратилмоқда. Маблағлар, шунингдек, БМТ ҳамда ироқлик қочоқларга ёрдам кўрсатаётган бошқа халқаро ва ноҳукумат ташкилотлар миссияларига тақдим этилади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)