Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи Дариға Назарбоева мамлакат сенатининг депутати этиб тайинланди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Бу борадаги фармон Оқ Ўрданинг расмий сайтида чоп этилди.
Илгарироқ Дариға Назарбоева Карим Масимов бош вазирликдан истеъфо берганидан сўнг шакллантирилган янги ҳукумат таркибига кирмагани маълум бўлди. У бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ (0)