Шимолий Корея исталган вақтда янги ядро синови ўтказишга қодир. Бу ҳақда Жанубий Корея разведка хизмати мансабдори «Рёнхап» агентлигига маълум қилган, дея хабар бермоқда «РБК».
«Шимолий Корея ўз полигонида қисқа муддат ичида ядро синови ўтказишга тўлиқ тайёр. Биз яна бир синовдан далолат берувчи ҳар бир ҳаракатни диққат билан кузатмоқдамиз», — дейди агентлик суҳбатдоши.
Полигонда ядро синовлари ўтказиш учун қўлланувчи жами учта туннель мавжуд. КХДР 2006 йилда биринчи туннель, 2009, 2013 йил ва жорий йилда иккинчи туннелдан фойдаланган. Бироқ ядро синовлари ўтказиш учун синовдан ўтказилган бўлишига қарамасдан, учинчи туннелдан бирор марта ҳам фойдаланилмаган.
Шимолий Корея 9 сентябрга ўтар кечаси бешинчи ядро синовини амалга оширган эди.
Изоҳ (0)