Шимолий Кореяда сув тошқини оқибатида 133 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат ҳукуматига таяниб, BNO News хабар берди, деб ёзади «РБК».
Яна 140 минг киши тез ёрдам кўрсатилишига муҳтож. Ҳукуматнинг маълум қилишича, 395 киши бедарак йўқолган деб қайд этилган. Сув тошқини 107 мингга яқин КХДР аҳолисининг турар жойини вайрон қилди.
Ижтимоий масалаларни мувофиқлаштириш бошқармасининг маълумотларига қараганда, сув тошқинидан энг кўп Хамген-Пукто провинциясига зарар етган. Мазкур провинция Хитой билан чегарада жойлашган. Олтитадан ортиқ округда сув етказиш билан боғлиқ муаммолар юзага келган.
Сув тошқини КХДРга «Лайонрок» тўфони оқибатида ёпирилди.
Изоҳ (0)