ИШИД террорчи гуруҳи раҳбарининг маслаҳатчиси Ироқ шимолидаги Найнава вилоятида АҚШ бошчилигидаги коалиция авиазарбаси чоғида йўқ қилинди. Бу ҳақда Курдистон ватанпарварлик иттифоқи партияси вакили Ғиёс Суржий Al Sumaria телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Шунингдек, унинг билдиришича, 36 жангари йўқ қилинган бўлиб, улар орасида ўсмирлардан тузилган қўшилма — «Хилофат арслончалари» командири ҳам бор.
Найнава Ироқ Курдистони мухтор минтақаси чегарасида жойлашган бўлиб, вилоятдаги ИШИДга қарши операцияларда курд қуролли кучлари — пешмерга ҳам иштирок этиб келмоқда.
Вилоят маркази — Мосул ҳанузгача террорчиларнинг Ироқдаги таянчи бўлиб турибди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)