Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган тасвирий санъат мактабининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Тасвирий санъат мактабида дастлаб тўрт синфда олтмишга яқин ўқувчи таҳсил олган бўлса, бугунга келиб олти синфда юздан зиёд ўғил-қиз тасвирий санъат, каштачилик, гиламдўзлик ва тикувчилик сирларини ўрганмоқда. 330 ўринга мўлжалланган уч қаватли янги бино қурилишига 6 миллиард 350 миллион сўм сарфланди. «Қарақалпақжолмарс сервис қурилис» масъулияти чекланган жамияти томонидан бунёд этилган иншоотда замонавий шароитлар яратилган.
Мактабнинг собиқ ўқувчиси Ойнура Сарекеева чизган «Қорақалпоқ миллий тўйи» картинаси 2007 йилда Ҳиндистонда ўтказилган «Шанкар» халқаро болалар расмлари кўргазмасида, «Қорақалпоқ қизи» картинаси эса 2008 йили Японияда ўтказилган XI халқаро болалар расмлари кўргазмасида юксак эътирофга сазовор бўлган. Соғлом она ва бола йилида мактаб ўқувчилари Ўролбой Жартибоев ва Динора Аметова «Тасвирий ва амалий санъат» фестивалида ғолиб бўлди.
Изоҳ (0)