9 сентябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистон Президентлигига сайлов 4 декабрь куни ўтказилади. Ўзбекистонда Президент сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланди.
2. Ўзбекистонда Қурбон Ҳайити 12 сентябрь куни нишонланади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳайит намози ўқиш вақтларини маълум қилди.
3. Нурсултон Назарбоев Қозоғистоннинг янги бош вазирини тайинлади. Сагинтаев 2014 йилдан бери Масимов ҳукуматида бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
4. Шимолий Каролинада президентлик сайловлари учун овоз бериш бошланди. АҚШда 34 штат ва Колумбия федерал округида муддатидан аввал ҳамда сиртдан овоз беришга рухсат берилган.
5. Рио—2016. Паралимпиянинг илк кунида 8 та медални қўлга киритган Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 3-ўринда.
Бонусига — Байроқлардаги ўхшашлик сабаб Кали шаҳри аҳолиси Ўзбекистон футзал термасига мухлислик қилиши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.