Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Ахлоқ қўмитасининг арбитраж палатаси ташкилотнинг собиқ вице-президенти ҳамда Шимолий, Марказий Америка ва Кариб ҳавзаси футбол конфедерацияси (КОНКАКАФ)нинг собиқ президенти Жеффри Уэббни футболга алоқадор ҳар қандай фаолиятдан умрбод четлаштирди. Бу ҳақда ФИФА матбуот хизматига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Жеффри Уэбб, шунингдек, 1 миллион швейцария франки миқдорида жаримага тортилди. Мутасаддининг четлатилиши зудлик билан кучга киради.ФИФА собиқ вице-президенти дўқ-пўписа орқали пул ундириш, учта ҳолатда қаллоблик ҳамда учта ҳолатда пул ювишда айбдор деб топилди. Бундан ташқари, арбитраж палата Уэббнинг ишида ФИФА ахлоқ кодексининг бир нечта моддасини бузганини аниқлади.
Изоҳ (0)