КХДРдаги ядро қуролини синаш учун мўлжалланган полигон ҳудудида 5,3 магнитудали сейсмик ҳодиса содир бўлди, деб ёзади «РИА Новости».
АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, сейсмологлар қайд этган зилзила эпицентри Пангири ядро полигонидан 20 км масофадаги аҳоли пункти яқинида жойлашган.