Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг чорак финалига қадар етиб келган ва бу босқичда Тошкентнинг «Локомотив» клуби рақибига айланган БААнинг «Ал-Айн» клуби мамлакат кубогида йирик мағлубият қабул қилиб олди.
«Championat.asia»нинг маълум қилишича, маҳаллий «Ал-Аҳли» клуби меҳмони бўлган Златко Далич жамоаси 1:5 ҳисобида енгилган.
13 сентябрь куни «Ал-Айн» Тошкентда «Локомотив»га қарши ОЧЛ чорак финалининг жавоб ўйинида майдонга тушади. Томонларнинг Амирликларда бўлиб ўтган биринчи учрашувида 0:0 ҳисоби қайд этилган бўлиб, «Локомотив» халқаро майдондаги мағлубиятсиз юришини 9 та ўйинга етказиб олганди.
БАА Кубоги 7 сентябрь, чоршанба
Изоҳ (0)