Шахмат бўйича 17-жаҳон чемпиони ҳисобланган Рустам Қосимжонов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Озарбайжон пойтахти Бокудаги 42-Бутунжаҳон Шахмат Олимпиадасида 64-ўриндан 45 га кўтарилиб олди.
«Оламспорт» маълумотига кўра, турнирнинг бешинчи кунида Ўзбекистон термаси Суринамга имконият қолдирмай, ўзаро партияларнинг ҳар тўрталасида ҳам зафар қучган. Суринамга қарши ўйинда Жаҳонгир Воҳидов, Антон Филиппов, Марат Жумаев ва Нодирбек Ёқуббоев каби шахматчилар дона сурди.
8 сентябрт куни Ўзбекистон терма жамоаси Мўғулистонга қарши баҳс олиб боради.
Изоҳ (0)