Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мусулмон давлатларини бирлашиб, Саудия Арабистони ҳукуматини Ҳажни қўл учида ташкил этгани ва террорчиликни қўллаб-қувватлагани учун жазолашга чақирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Минтақа ва ислом олами мамлакатлари муаммони ҳал қилиш бўйича бир тўхтамга келиб, чора кўриши ҳамда Саудия Арабистони ҳукуматини жазолаши керак», — унинг сўзларини келтиради IRNA агентлиги.
Руҳонийнинг фикрича, Саудия террорчиликни қўллаб-қувватлаётгани боис Ироқ, Сурия ва Яманда қон тўкилмоқда.
Изоҳ (0)