Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот органлари Хитойнинг Бишкекдаги элчихонаси ҳудудида теракт амалга оширган худкушнинг шахсини аниқлади. Бу ҳақда мамлакат миллий хавфсизлик қўмитасидаги манбаларига таянган ҳолда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
«ХХР элчихонаси ҳудудидаги теракт ижросига алоқадор шахслар давраси аниқланди», — маълум қилди у.
Қўмитадаги маълумотларга қараганда, жиноят буюртмачилари Сурия ҳудудида фаолият юритаётган Уйғур террорчи ташкилоти эмиссарлари бўлган. Улар жиноятга Қирғизистон фуқароларини жалб қилган. Акт ижрочиси эса Тожикистон паспортига эга, миллати уйғур террорчи бўлган.
Изоҳ (0)