Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари ва таълим вазири Ли Чжун Сик билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Жанубий Корея делегацияси Ўзбекистонга Президент Ислом Каримов вафоти муносабати билан мотам маросимларида қатнашиш учун етиб келди ва Ўзбекистон халқига таъзия билдирди.
Ли Чжун Сик Жанубий Корея Президенти Пак Кин Хе ва мамлакат Бош вазири Хван Ге Аннинг ҳамдардлик сўзларини етказди. Ли Чжун Сик мамлакатлар ўртасидаги стратегик ҳамкорлик бундан кейин ҳам ривожланишига умид билдирди.
Шавкат Мирзиёев ҳам Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги стратегик шериклик равнақ топишига умид қилиб қолди.
Мирзиёев, шунингдек, Жанубий Корея делегациясига Президент Ислом Каримов вафоти муносабати билан мотам тадбирларидаги иштироки учун миннатдорлик билдирди.
Изоҳ (0)