Исроилнинг Space Communication компанияси Американинг SpaceX компаниясидан 50 миллион доллар тўлашни талаб қилиш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин. Бу унинг Falcon 9 ракетаси портлаган пайтда Amos-6 алоқа сунъий йўлдошини йўқотганлиги билан боғлиқ, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Бундан ташқари, Reuters агентлигининг маълумотига қараганда, Space Communication Amos-6 ни лойиҳалаштирган ва қурган Исроилнинг Aerospace Industries корпорациясидан 205 миллион доллар ундириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Илон Маскнинг SpaceX компаниясига қарашли Falcon 9 ташувчи ракетаси 1 сентябрь куни Канаверал бурнида (Флорида штати, АҚШ) жойлашган SLC-40 парвоз платформасидаги синов чоғида портлаб кетди.
Изоҳ (0)