Ўзбекистон шаҳарларидаги бир қатор йирик ресторанларда 5 сентябрь, душанба куни мамлакатнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига эҳсон оши берилмоқда.
«Даракчи.uz» хабарига кўра, Тошкентдаги «Яккасарой», «Чароғон», «Фаровон», «Уммон», «Наврўз», «Саёҳат» ресторанларида 5 сентябрь куни соат 11:00 дан 15:00 гача ош тарқатилади. UZ24’нинг ёзишича, Самарқандда «Мўъжиза» ресторанида 11:00 дан 15:00 гача эҳсон оши берилади.
Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизматидан «Дарё»га маълум қилишларича, Наманган шаҳридаги «Шодиёна» ресторанида, шунингдек, вилоят туманларида ҳам Биринчи Президент хотирасига эҳсон оши тарқатилмоқда.
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов 2 сентябрь, жума куни вафот этди. Дафн маросими 3 сентябрь куни, Ислом Каримовнинг ўз васиятига кўра, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди. 3—5 сентябрь кунлари Ўзбекистонда, 5 сентябрь эса Кубада мотам кунлари деб эълон қилинган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)