Тошкент политехника музейида 5 сентябрь кунига режалаштирилган, ўзлари ишлаб чиққан STORM Pulse электр мотоциклни намойиш этмоқчи бўлган голландиялик талабалар билан учрашув бекор қилинди. Бу ҳақда Facebook’да саёҳатчиларнинг ўзлари ва музей маъмурияти маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».
Ўзбекистондаги мотам туфайли Эндховен технология университети талабалари томонидан режалаштирилган учрашувларнинг барчаси бекор қилинди, улар Самарқанддан Қозоғистонга жўнаб кетишга мажбур бўлди.
Тошкент политехника музейи маъмурияти ташрифчилардан узр сўради ва сотиб олинган чипталар музейга душанбадан бошқа ҳар қандай кунда ташриф буюриш учун яроқли эканлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)