Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатида 4 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган маросим бўлди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Президент портрети пойига Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Вазирлар Маҳкамаси ходимлари, вазирлик ва идоралар жамоалари, Ўзбекистонда фаолият юритаётган дипломатик корпус раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари юксак ҳурмат бажо келтириб, гуллар қўйди.
«Нигоҳларида қатъият, ишонч ва меҳр балқиб турган Ислом Каримовнинг суратига қараб, шу заминда яшаётган ҳар бир инсон буюк Президентимиз амалга оширган эзгу ишлар – халқимиз учун дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаган шароитлар яратилгани, қудратли давлатчилигимиз барпо этилгани, давлатимиз жаҳон ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлганини яна бир бор ҳис қилиб, буларни кўз қорачиғидек асраш, бошланган эзгу ишларни давом эттиришга масъул эканини теран англамоқда», — дейилади ЎзА хабарида.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)