Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

 «Катта йигирматалик»нинг Европада муҳожирлар билан боғлиқ инқироздан чиқишдаги ишироки масаласи Ханчжоудаги G20 саммитида турлича қарашларга сабаб бўлди. Бу ҳақда Россия делегациясидаги манбага таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Агентлик суҳбатдошига кўра, бу мавзу саммит якунлари бўйича қабул қилинадиган коммюнике лойиҳасини муҳокама этишда баҳсли масалалардан бири бўлди.
«Қочоқлар борасида баҳс кетди. Туркия ва Европа бошқа давлатлар ҳам мазкур муаммони тан олиши ва ҳал этилиши учун нимадир қилиши керак, деб ҳисобламоқда», — дея ҳикоя қилган манба.
Шунингдек, иқлим, ортиқча қувватлар ва ҳудудий тегишлилик масалалари ҳам қизғин баҳсларга сабаб бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар