Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Украинадаги «Интер» телеканали президент Пётр Порошенкога офисига ҳужум билан боғлиқ вазиятга муносабат билдиришни сўраб, мурожаат этди. Компания бинога ўт қўйилгани, «Тафсилотлар» дастури студияси буткул йўқ қилингани ва бир неча ходимлар ис газидан заҳарлангани, бир ходимаси ёнғин вақтида оёғини синдириб олганини маълум қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Фото: «Корреспондент.net»

Фото: «Корреспондент.net»

«Inter Media Group қонунийликни тиклаш ва мавжуд тартибларга зид ҳаракатлардан ҳимоя этишни сўраб, Украина президентига очиқ мурожаат этади. Бош прокуратура, хавфсизлик хизмати, ички ишлар вазирлиги ва миллий полицияга содир этилган жиноят юзасидан шикоят йўлланди. Inter Media Group холис текширув ўтказилиши ва ОАВ фаолияти хавфсизлиги кафолатланишни талаб қилади», — дейилади телеканал хабарида.

4 сентябрь, якшанба куни Киевда ниқоб кийган 15 нафар номаълум шахс «Интер» телеканалига биносига кириб, студияга ўт қўйди ва яширинишга улгурди. Улар ўзидан сўнг танкка қарши мина қолдиргани айтилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар