Хитойнинг Xiaomi компанияси янги Amazfit Watch ақлли соатини чиқарди, деб ёзади «Mobinfo.uz». У Huami бренди остида тақдим этилган бўлиб, бир марта олган қуввати 11 кун-у 14 соатгача етади.
Биринчи Xiaomi ақлли соати сувдан ҳимояланган айлана корпусга эга бўлди. Гардиши тирналмайдиган сополдан ясалган. Ақлли соатга 22 миллиметр қалинликдаги ҳар қандай боғич тўғри келади.
Amazfit Watch аккумуляторининг қуввати GPS ёниқ турган ҳолатда 35 соатга, ўртача фаол фойдаланганда 5 кунга, қадам ўлчагич режимида эса 11 кун-у 14 соатга етади. Қурилма 28 нанометрли техжараён бўйича тайёрланган GPS-сенсорга эга, шу туфайли смартфонга уланмасдан туриб, эгасининг қаердалигини кузата олади.
Соатга 1,34 дюймли ва 300×300 пикселли экран, 512 Мб тезкор ва 8 Гб ички хотира, 200 мА/соат сиғимли аккумулятор, GPS, акселерометр, гироскоп ва пульс ўлчагич ўрнатилган.
Amazfit Watch Хитойда 31 августдан сотила бошлади. Қурилма нархи — 799 юань (тахминан 120 доллар).
Изоҳ (0)