Apple компанияси ўз сайтида 7 сентябрь куни App Store дўконини эскирган ва ишламайдиган дастурлардан тозалаш дастури бошланиши ҳақида эълон қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Савдо майдони маъмурияти барча категориядаги маҳсулотларни текшириб, улар тўғри ишлаётгани, тавсияларга риоя қилаётгани ва эскирмаганлигига ишонч ҳосил қилади. Apple’дагилар таъкидлашича, очилмайдиган дастурлар зудлик билан ўчирилади.
Номувофиқликлар аниқланган ҳолатда App Store раҳбарияти ушбу дастурлар эгаларига хатоликларни тузатиш учун 30 сентябргача муҳлат беради.
Apple App Store’дан дастурларнинг ўчирилиши фойдаланувчилар қурилмаларига ўрнатилган дастурлар ишига таъсир ўтказмаслигини айтди.
Изоҳ (0)