Бельгия қироли Филипп Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди, дея хабар бермоқда «Жаҳон» ахборот агентлиги.
«Мен Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ислом Каримов Жаноби Олийларининг ўлими ҳақидаги хабардан чуқур қайғуга тушдим», — дейилади хат матнида.
Бельгия монархи ушбу оғир жудолик фурсатида бутун Ўзбекистон халқига ўзининг чуқур ҳамдардлигини билдирди.
Изоҳ (0)