Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан видолашув маросимида иштирок этди ва нутқ сўзлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
«Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов том маънодаги ватанпарвар инсон ва буюк давлат арбоби, доно сиёсатчи Ислом Каримовнинг барча ташаббуслари халқаро майдонда қўллаб-қувватланганини, Туркманистонда ёшу қари у кишини чин дилдан ҳурмат қилишини таъкидлади», - дейилади ЎзА ахборотида.
Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Туркманистон – Ўзбекистон ҳамкорлигини изчил ривожлантиришга катта ҳисса қўшганини қайд этиб, Туркманистонда майдон ва кўчаларга Ислом Каримов номи берилишини маълум қилди.
Изоҳ (0)