Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Президент Ислом Каримов номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат арбоблари, ишбилармон ва академик доиралар вакилларидан самимий қутловлар келиб турибди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг мактубида шундай дейилади:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти«Қутловлар келиши давом этмоқда», — дейилади ЎзА ахборотида.Ислом Каримов Жаноби Олийларига
Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич!
Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилинганлигининг 25 йиллиги билан Сизни самимий муборакбод этаман.
Мамлакатингиз ижтимоий-иқтисодий, илмий-техникавий, гуманитар ва бошқа соҳаларда салмоқли ютуқларга эришди. Ўзбекистоннинг жаҳон майдонидаги обрў-эътибори бениҳоя юқоридир.
Дўстлик ва ўзаро ҳурматнинг эзгу анъаналарига таянувчи давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида фаол ривожланиб бормоқда. Ишончим комилки, биз ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорликни бундан буён ҳам барча йўналишларда мустаҳкамлаб, долзарб халқаро масалаларни ечишда саъй-ҳаракатларимизни самарали равишда мувофиқлаштириб бораверамиз. Бу Россия ва Ўзбекистон халқларининг туб манфаатларига жавоб беради, минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қилади.
Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич, Сизга чин қалбдан мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистоннинг барча фуқароларига бахт-саодат ва равнақ тилайман».
Изоҳ (0)