Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Барак Обама Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтадиган G20 саммитида умумий доирада учрашади. Бу ҳақда Кремль расмий вакили Дмитрий Песков баёнот берди, деб хабар қилмоқда «РБК».
«Ўз-ўзидан, G20 да улар у ёки бу шаклда форум доирасида учрашади», — таъкидлади у, журналистларнинг бу борадаги саволига жавоб бераркан.
Песковнинг таъкидлашича, икки томонлама учрашув ўтказиш-ўтказмаслик қарорини давлат раҳбарлари мустақил равишда қабул қилади.
Изоҳ (0)