Замонавий ноутбуклар ўтмишдоши яратувчиларидан бири ҳисобланадиган компьютер техникаси бўйича мутахассис Жон Алленби 75 ёшида Сан-Франциско шаҳридаги уйида вафот этди. Бу ҳақда The New York Times манбаларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Нашр марҳумнинг ўғли берган маълумотга асосланган. Алленби 17 август куни оламдан ўтган, унинг ўлими сабаблари ҳозирча аниқланмади.
Буюк Британияда туғилган Жон Алленби 1980 йиллар бошларида Маунтин-Вьюда (Калифорния штати) Grid Systems компаниясига асос солди. Конструктор Уильям Моггриж билан биргаликда 1982 йилда бозорга чиқарилган ва Compass дея ном берилган илк портатив компьютерни ишлаб чиққан ихтирочилар гуруҳини шакллантирди.
Биринчи лэптоп сифатида тан олинган ва ўша вақт учун бирмунча қиммат — 8,15 минг доллар турган Compass қурилмаларининг илк харидорлари оддий истеъмолчилар эмас, АҚШ махсус топшириқ бажарувчи қўшинлари ва махфий хизматлари бўлганди.
Изоҳ (0)