Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида Тошкентнинг Шота Руставели кўчаси устидан қурилган янги йўл ўтказгичдан олинган видео эълон қилинди.
Мазкур йўл ўтказгичнинг қурилиши 2016 йилнинг май ойида бошланган эди. Кўприк автомобиллари ҳаракати учун 29 август, душанба куни очилди.
Йўл ўтказгичининг умумий узунлиги қарийб 1 километрга тенг. Ярим айлана шаклидаги радиуси 150 даража бўлган Муқимий–Руставели йўл ўтказгичи ўз конструкцияси бўйича Ўзбекистонда биринчи шундай сунъий иншоот ҳисобланади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)