Американинг General Motors автомобиль компанияси ойна тозалагич иши учун жавоб берадиган тизимда аниқланган нуқсонлар туфайли 368 мингта автомобилни чақириб олади. Бу ҳақда бош қароргоҳи Детройт (Мичиган штати)да жойлашган автогигант вакилларига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Чақириб олинадиган машиналар — 2013 йилда чиқарилган ва Шимолий Америка бозорида сотилган Chevrolet Equinox ва GMC Terrain моделлари. Таъкидланишича, ушбу машиналардаги ойна тозалагичларнинг бириктирувчи ошиқ-мошиқлари заводдан нуқсон билан чиққани учун, занглаши мумкин, бу эса ойна тозалагичлар бутунлай ишламай қолишига олиб келиши мумкин.
Носозлик ҳақида ўтган йилнинг декабридаёқ маълум бўлганди, аммо GM автомобилларни чақириб олишга энди қарор қилди. Компаниядагилар аниқлик киритишича, носозлик бепул бартараф қилинади.
Изоҳ (0)