Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари 29 август, душанба куни Ироқ шимолидаги Гара туманида Курдистон ишчилар партиясининг қатор нишонларига ҳужум уюштирди, дея хабар бермоқда «Интерфакс» Туркия армияси бош штабига таяниб. Унинг маълумотларига кўра, операция муваффақиятли кечди.
Курдистон ишчилар партиясига қанчалик даражада зарар етказилгани хабар қилинмаяпти.
Туркия 2015 йил июлида Анқара ва Курдистон ишчилар партияси ўртасида ўт очишни тўхтатиш ҳақида келишув имзоланишига эриша олмаганидан буён, исёнчиларнинг лагерлари ва бошқа объектларига мунтазам равишда зарба бериб келмоқда.
Изоҳ (0)