Эстонияда президентлик сайловларининг иккинчи тури ноаниқлик билан якунланди, деб хабар беради «Интерфакс».
Маълумот учун, мамлакатда президентни парламент аъзолари сайлайди.
Республика сайлов комиссиясининг агентликка маълум қилишича, рўйхатга олинган уч номзоддан ҳеч бири парламент депутатлари овозларининг учдан икки қисмини (101 тадан 68 тасини) қўлга кирита олмади.
Учинчи тур бугун, 30 август куни бўлиб ўтади. Унда нисбатан кўпроқ овоз тўплаган икки номзод — Каллас ва Репс иштирок этади.
Учинчи турда ҳам президент сайланмаса, парламент раиси 101 депутат ва 234 ўз-ўзини бошқариш органлари вакиллари иштирокидаги сайловчилар коллегиясини чақиради. У ерда овоз бериш икки турда бўлиб ўтади, иккинчи турда кўпчилик овозни олган номзод ғолиб деб топилади.
Амалдаги президент Томас Хендрик Ильвеснинг ваколатлари жорий йилнинг октябрь ойида якунига етади.
Изоҳ (0)