Италия фуқаролик мудофааси департаменти мамлакат марказида рўй берган зилзилада жабр кўрган одамларга ёрдам кўрсатиш мақсадида SMS-хабарлар орқали хайрия йўллаган фуқаролар ҳисобидан 6 миллион евродан кўпроқ пул тўплади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Дастлабки уч кунда тўпланган сумма 6120296 еврони ташкил этди. Пуллар Фуқаролик мудофааси департаменти томонидан очилган ҳисоб рақамига мобил алоқа операторларининг SMS-хабарлар хизмати орқали келиб тушди», — дейилади хабарномада.
Охирги маълумотларга қараганда, Италиядаги зилзила қурбонлари сони 290 кишини ташкил қилди, 400 кишига тиббий ёрдам кўрсатилди, 2444 киши чодирли қароргоҳлардан бошпана топди.
Изоҳ (0)