АҚШнинг Кентукки штатида икки киши McDonald’s ресторанида сотиб олинган таомларда қурт борлиги ҳақида шикоят қилди, деб хабар бермоқда «РБК».
Мэйфилд шаҳри фуқароси Мэдисон Стивенс ўзи ва 1 ёшли ўғли учун 21 август куни маҳаллий McDonald’s ресторанидан сотиб олинган бургерини ейишга тайёрланаётганида унинг ичидан тирик қурт чиққан. Стивенс воқеа юзасидан McDonald’s вакилларига мурожаат қилган. Компания эса унга 10 долларлик совға чиптасини юборган.
23 август куни Лэйси Ловетт Мэйфилддан 40 км узоқликда жойлашган Драффенвил шаҳридаги McDonald’s ресторанида сотиб олинган бургерда ҳам қурт аниқлаган.
McDonald’s матбуот котиби Майкл Лавнинг маълум қилишича, компания ҳодиса юзасидан суриштирув олиб бориб, муаммонинг ҳал бўлиши учун тегишли чоралар қўллайди.
Изоҳ (0)