Вьетнамнинг марказий қисмидаги Фуйен провинциясида ҳарбий ўқув-машғулот самолётининг қулаши оқибатида учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Вьетнам мудофаа вазирлиги маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«L-39 ўқув-машғулот самолёти машғулот вақтида шоли майдонига қулади, учувчи ҳалок бўлди», – дейилади хабарда.
Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, ҳодиса сабаблари ўрганиляпти.
Изоҳ (0)