Бугун, 26 август куни Ўзбекистон миллий домен зонасида рўйхатдан ўтган доменлар сони 29 мингдан ошди. Бу ҳақда «Infocom.uz» хабар бермоқда.
Доменлар сони 11 февраль куни 26 мингга, 8 апрель куни 27 мингга ва 9 июнь куни 28 мингга етган эди.
Доменлар ўсиш суръатини кузатиб борувчи таҳлилчилар уларнинг охирги олти йилдаги сони ҳақида «Infocom.uz» сайтидаги жадвал орқали маълумот олиши мумкин.
Изоҳ (0)