Ўзбекистонда 27 август, шанба куни ёғингарчилик кутилмайди, мамлакат бўйлаб ҳаво ҳарорати +36...+38 даража иссиқ бўлади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 27 августга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +10...+15 даража, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати +20 даражагача, қолган барча ҳудудларда +21 даражагача илиқ бўлади.
Шанба куни кундузи мамлакатнинг тоғли жойларида ҳаво ҳарорати +22...+27 даража, Фарғона водийси вилоятлари ва Тошкент шаҳрида +36 даражагача, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё +37 даражагача, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида +38 даражагача иссиқ бўлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)